"Навбаҳор"нинг "Урал"га қарши ўйини ўтказилмайдиган бўлди
15 фев 2021 22:31
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/620425_original.jpg)
![](/upload/storage/620425_220.jpg)
"Навбаҳор"нинг "Урал"га қарши ўйини ўтказилмайдиган бўлди
Айни дамда "Навбаҳор" Туркияда янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда.
Хабарингиз бор, жамоамиз 16 февраль куни Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги навбатдаги назорат – синов баҳсини Россия Премьер-лигаси вакили - “Урал” (Екатеринбург) жамоасига қарши ўтказилиши лозим эди.
Аммо екатеринбургликларнинг қарорига кўра, мазкур ўйин ўтказилмайдиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар