UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  1 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  57 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  6 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

"Навбаҳор" ёшлари "Андижон" ёшларини тор-мор этишди Янгиликлар

"Навбаҳор" ёшлари "Андижон" ёшларини тор-мор этишди

"Навбаҳор" ўринбосарлари "Навбаҳор-Умид" футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида "Андижон" жамоасидаги тенгқурлари билан ўзаро куч синашишди.
Ўртоқлик учрашуви ёш "лочинлар"нинг устунлигида ўтганини ўйин ҳисобидан пайқаб олиш қийин эмас. Биринчи бўлимда Тоҳир Мадраҳимов шогирдлари андижонликлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишга муваффақ бўлишди.

Иккинчи бўлимда ҳам ёш "навбаҳорчилар" рақибдан устунликларини намойиш қилиб, яна иккита гол уришга эришишди. Билол Шарофиддинов ўз номига "дубль"ни расмийлаштирган бўлса, захирадан ўйинга тушган Иброҳим Абдуллаев тўртинчи голни уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

"Навбаҳор":
Ислом Жўраев, Иброҳим Исмоилов (Шохрух Сайфиддинов, 46), Санжар Тошпўлатов, Ҳожиакбар Юнусов, Раҳмон Ўринов, Акбаршо Рашидханов, Сардор Теляков, Билол Шарофиддинов, Азиз Турғунбоев, Азиз Умаров (Дониёр Иномов, 46), Владислав Паловский.
Захирадан майдонга тушганлар: Бобур Нурбоев, Соҳиб Ботирханов, Шоҳруҳ  Ғуломов, Ахад Тошпўлатов, Мурод Раҳмонов, Азиз Сайфиддинов, Фарруҳ Тошпўлатов, Иброҳим Абдуллаев, Дилмурод Маликов (барчаси 55-дақиқада майдонга тушган). 
Голлар: В.Паловский (15), Б.Шарофиддинов (20,50), И.Абдуллаев (80).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика