"Навбаҳор" ва "Турон" Қозоғистон вице-чемпиони билан ўйнайди
04 фев 2023 10:10
Янгиликлар
"Навбаҳор" ва "Турон" Қозоғистон вице-чемпиони билан ўйнайди
Янги мавсумга Анталияда тайёргарлик кўраётган ўзбек клублари "Актобе"га қарши майдонда саф тортади.
Маълумотларга қараганда, "Навбаҳор" 6 февраль куни "Актобе"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Орадан 2 кун ўтиб "Турон" ҳам мазкур рақиб билан назорат баҳсида майдонга тушади.
Бунгача "Навбаҳор" 5 та ўртоқлик ўйини ўтказишга улгурди. Жумладан, "Нижний Новгород" (1:0), "Септември" (4:2), "Енисей" (1:0) мағлуб этилган бўлса, "Радник" (0:1), "Рубин"га (0:6) имконият бой берилди.
"Турон" эса Сербиянинг "Единство УБ" клубига қарши баҳс олиб бориб, минимал ғалабага (1:0) эришган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар