UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  0 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  47 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  284 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  4 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик Янгиликлар

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик

Championat.asia сайти рус бўлими ходими Николай Егоричев "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг ҳозирги аҳволи хусусида иккита омилни келтириб ўтди.

Чемпионликка интилган ва ҳар бурчакда бу ҳақда бақираётган жамоаларнинг бундай ўйнашга ҳаққи йўқ.

Бу икки жамоа лигадаги энг кучли таркибга эга. Ва агар бу таркиб, аниқроғи, "терилган ўйинчилар" ҳам натижа бермаётган бўлса, нима учун бундай бўлаётганига иккита вариант қолади.

1) Мураббий омили. Агар мураббий кучли ўйинчиларни ўзаро ўйнатолмаса ва натижа бера олмаса, бу унинг айбидир. Ўйинчиларга мос тактика танламаган, футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлай олмаган ва ҳоказо.



2) Футболчилар омили. Агар мураббий ҳамма нарсани тўғри бажарган ва жамоани ўйинларга яхши тайёрлаган деб ҳисобласак, қолган вариант шу. Эҳтимол, футболчилар чемпионлик учун курашадиган жамоаларда ўйнамагани учун жиддий муаммоларни ҳал эта олмаётгандир. Шунинг учун, ҳал қилувчи паллада улар панд беришмоқда. Масалан, улар қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмаяпти.



Катта эҳтимол билан бу икки омил ёнма-ён келади. Ҳар ким ўз йўлида айбдор.

Омадсизлик ва қулай имкониятлардан фойдаланишдаги оқсашлар ҳақида хоҳлаганингизча гапиришингиз мумкин. Лекин сиз ("Насаф" ёки "Навбаҳор") чемпионлик учун курашмоқчи бўлсангиз, унда "Андижон", "Қизилқум", "Олимпик", "Металлург", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишингиз керак. Агар сиз бундай рақибларга қарши ўйинларда очко йўқотсангиз, асосий рақиблар билан ўйинларда нима бўлади?

Буларнинг барчаси яна чемпион ўзгаришини кўрмаслигимизга олиб келиши мумкин. Қайсидир маънода қайта ишга туширилган "Пахтакор"да жадаллик кучаймоқда. Шу билан бирга, Максим Шацких шогирдлари ҳали "чемпионлик ўйини"ни кўрсатгани йўқ. Аммо "Навбаҳор" ва "Насаф"да ҳам худди шу ҳол кузатилмоқда.

Балки бу мавсумдаги ягона "умид" – ОКМК.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика