

Айрим ишқибозлар “Навбаҳор” мураббийлар штабида Усмон Асқаралиевни иш бошлаганлиги ҳақидаги миш-мишларни ҳам тарқатишмоқда. Лекин, бу каби маълумотларда ҳеч қандай асос йўқ. Яъни мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. 3-тур учрашувидан кейин жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинган. Футболчилар эртадан бошлаб Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлашади.



