UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

"Навбаҳор": Тошкентда “Насаф” билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Навбаҳор": Тошкентда “Насаф” билан ўйнаймиз

Теглар :  Навбаҳор
2016 йилги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Навбаҳор" таркибида кўплаб футболчилар кўрикдан ўтаётганлиги сабабли, мураббийлар штаби бугун ҳам икки томонламали назорат ўйинини ташкил қилишга қарор қилишди.

Баҳс давомида барча футболчиларнинг ҳаракатини кузатаётган мураббийлар жамоада қоладиган футболчилар номига ойдинлик киритишмоқда. “Динамо”  ўйингоҳида бўлиб ўтган ўйиндаги ҳисобни “оқлар” вакили Абдуазиз Султонов очган бўлсада, ушбу жамоа аъзолари ғалабали ҳисобни сақлаб қола билишмади. Дастлаб Тимур Аюпов пенальтидан самарали фойдаланиб ўртадаги мувозанатни тиклаган бўлса Мўйдин Мамазулумовнинг аниқ зарбаси эса “қизиллар”нинг ғалабасига замин яратди. Учрашувда жамоалар таркиби қўйидагича бўлди.

«Қизиллар»: Музаффар Тўхтасинов, Обид Жўрабоев, Дилшод Жаббров, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ботир Тўрабоев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Азиз Турғунбоев, Аъзам Алиев, Мўйдин Мамазулумов, Тимур Аюпов. Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Теляков, Сохиб Абдуллаев, Дилшод Назиров, Отабек Валижонов.
«Оқлар»: Амир Эргашев, Азиз Мамазоитов, Мирзоҳид Собиров, Ҳожиакбар Юнусов, Азиз Умаров, Зокир Нурматов, Дониёр Инамов, Акбаршо Рашидханов, Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев, Абдуазиз Султанов. Захирадан майдонга тушганлар: Мухаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Омон-Биик Ҳалилов, Билол Шарофиддинов, Ботир Каримжонов, Муҳаммадризо Тўраев, Ислом Жўраев, Жамол Абдужжабаров, Фарҳод Шокиров.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоамизнинг Намангандаги йиғини 15 январга қадар давом этади. Йиғин якунига қадар эса кўрикдан ўтаётган футболчилардан кимларни жамоада қолиши ёки аксинча “Навбаҳор” лагерини тарк этадиганлар номига ойдинлик киритилади. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи эса Тошкентда бўлиб ўтади. Пойтахт йиғини чоғида жамоамиз назорат ўйинларида ҳам майдонга тушишни режалаштирган. Ана шундай учрашувлардан бири 17 январь куни Қаршининг “Насаф” клубига қарши ўтказилади. Жамоамизнинг бошқа ўйинлардаги рақиблари номига эса кейинроқ ойдинлик киритилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика