"Навбаҳор": Тошкент йиғини давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2016, 21:47
17 ноябрь куни “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор” клуби меҳмони бўлади.
Айни пайтда футболчилар яна бир кундан кейин бўлиб ўтадиган учрашувга Тошкентда тайёргарлик кўришмоқда. Жамоа аъзолари мураббийлар штаби томонидан тасдиқланган режа асосида шуғулланишда давом этишмоқда.

Бу орада “Бунёдкор”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувлар вақтига ойдинлик киритилди. Эртага ёшлар “Бунёдкор” жамоасидаги тенгқурларига қарши “Бунёдкор” футбол клуби академиясида куч синашишади. Ёшлар ўртасидаги ўйин соат 15.00да бошланади. Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс эса 17 ноябрь куни “Бунёдкор” ўйингоҳида соат 16.00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›