UZ

"Навбаҳор" тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Навбаҳор" тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўяётган “Навбаҳор” таркибига бугун 4 нафар янги футболчи қўшилди.

Булар – ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов, ўтган мавсумни “Қўқон - 1912” таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев, шунингдек, сербиялик футболчилар - ҳимоячи Никола Тасич ҳамда ярим ҳимоячи Марко Путинканин.

Шунингдек, тажрибали дарвозабон Ўткир Юсупов жамоа билан тузилган шартномасини муддатини узайтирди. Энди у янги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.

Биз ушбу футболчиларнинг янги мавсумда чиройли ўйинлари ва голлари билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб улуш қўшишларини тилаб қоламиз", - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика