"Навбаҳор": Таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди
04 янв 2017 21:05
Янгиликлар
"Навбаҳор": Таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди
Бугун "Навбаҳор" Тошкентда тўпланиб мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди.
Жамоамиз аъзолари учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўтаб беради. Пойтахтдаги йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Куннинг иккинчи ярмида “НБУ-Осиё” ўйингоҳида ўтказилган дастлабки машғулотда бошқа клублардан таклиф этилган дарвозабон Акмал Турсунбоев (“Андижон”), ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев (“Пахтакор”) ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов (“Металлург”)лар иштирок этишди. Кейинги кунларда таркибга яна бир қатор янги ўйинчиларни қўшилишини қўшимча қилиш жоиз.
Жамоамиз аъзолари Тошкентдаги йиғиннинг биринчи кунида “НБУ-Осиё” ўйингоҳининг югуриш йўлакчасидаги машқларни бажаришди. Эртадан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан давом эттирилади. 7 январь куни мураббий ва футболчилар Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади. Орадан икки кун ўтиб эса “Олмалиқ” клубига қарши пойтахт йиғинидаги дастлабки назорат ўйини ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар
21:55
Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди" 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар