UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?! Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?!

Кеча Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасида "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтди.

Бир қарашда учрашув бир текисда кетаётган эди. Аммо, 85-дақиқада бош ҳакам биргина қарори билан ҳаммаёқни "ёндирди".

ВИДЕО  Никола Лазаревич "Навбаҳор" мухлисларига: "Сизлар бутун мавсум давомида жамоангизни тортиб юрган айрим кимсаларнинг ёрдамидан кўра анча яхшироғига лойиқсизлар"

Навоийликлар ҳимоячиси Азизбек Усмонов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб мезбонлар жарима майдончасига узатди. Ичкарида эса тўп учун "Қизилқум" ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ҳамда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов кураш олиб боришди. Якунда Абдухолиқов тўпга бош билан зарба берди, дарвоза томон кетаётган тўп эса Аҳмедовнинг қўлига тегиб йўналишини кескин ўзгартирди. Воқелик айнан шундай бўлди.

Бу вазият бўйича ҳамкасбим Фахриддин ҳам айрим мутахассислардан фикр олиб чоп этди.

Наманганда пенальти бормиди?

Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ҳужумчи ҳавога сакрагунча Азимга қўполлик ишлатди деб ҳисоблади ва ҳатто ВАРни кўриб ҳам фикрини ўзгартирмади. Шу жойида Миржалол Қосимовнинг гапларини эсладим. АГМК устозидан курашли вазиятлар ҳақида матбуот анжуманларида кўп бор савол берганмиз ва одатда шундай жавоб беради мураббий: "Футбол ўз-ўзидан курашни талаб қилади. Бу шахмат эмас". Дарҳақиқат, бу ҳаводаги одатий кураш ва шахсан мен ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилишини кўрмадим. Кеча "Championat.asia" сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Илья Обломов ҳам "Навбаҳор" ва "Қизилқум" учрашувидаги вазиятга муносабатини билдирди.

"Бош ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламагани ғалати. Биринчидан, қўл табиий ҳолатда эмас. Иккинчидан, қўлнинг тўпга ҳаракати аниқ кўринмоқда. Пенальти белгилаш ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиш керак эди. Агар ҳакам ҳужумчи томонидан ўйин қоидаси бузилди деб топган бўлса, бу ҳаводаги нормал кураш эди. Аниқ туртиш йўқ, қоидабузарлик аломатлари ҳам йўқ".


Кўриб турганингиздек, мутахассис ҳаммасини аниқ-тиниқ қилиб изоҳлаган. Бу айнан ҳаводаги нормал кураш эди. Тўп эса дарвоза томон кетаяпти, яъни эҳтимолий гол бор бўлган эпизод. Дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб умуман бошқа томонга кетяпти. Бундай вазиятда ҳар қанақасига пенальти белгиланиши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу 100 фоизлик пенальти. Лекин, бош ҳакам ВАРдан кейин ҳам 11 метрлик белгиламаганидан жуда ажабландим. Бу энди хато эмас, агар ўйинда ВАР бўлмай шундай хато қилинганда шахсан ўзим ҳам буни табиий қабул қилардим ва ҳаммада учраши мумкин бўлган хато деб атардим, эҳтимол. Лекин, бу баҳсда ВАР бор эди. Билмадим, бу футболни устидан кулишми ёки қўпол хато?


Бош ҳакам бутун учрашувни яхши бошқариши мумкин, аммо биргина эпизод билан ҳамма меҳнатини остун-устун ҳам қилиб юбориши эҳтимоли юқори. Кеча шундай бўлди. 84-дақиқагача бўлган вақтда ҳакамга ҳеч қандай эътироз бўлмади, аммо биргина эпизод ва...

Абдурашид бугунги кунгача Суперлигада кеча беллашув билан бирга 4та ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлаган. Яъни, шу кунгача Суперлигада бор йўғи 3 учрашувни бошқарган. Чемпионлик учун курашаётган икки клуб ўртасидаги муҳим тўқнашув тажрибасиз ҳакамга ишониб топширилди. Ҳакамлар маркази бунга изоҳ бериши керак. Шундай ўйинларда пишади деган жавоб янграши эҳтимоли юқори. Аммо, бундай катта ва муҳим ўйинга етарлича тажриба тўплаб кейин келинади. Ҳакамлар футболчи эмас, хато қилса бошқа шериклари хатосини ёпиб кетаверадиган. Бўлиб ҳам бош ҳакам.

Ҳамкамлар маркази ушбу вазият кўриб чиқилишини маълум қилди. Улардан расмий муносабатни кутиб қоламиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, асабингиз қолганларга эмас, сизга керак.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика