UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  121 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  2 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   13 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  210 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5

"Навбаҳор": Пишур жамоамиз сафида Янгиликлар

"Навбаҳор": Пишур жамоамиз сафида

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Навбаҳор" таркибига янги ўйинчиларни келиб қўшилиши давом этмоқда.

"Навбаҳор"нинг пойтахтдаги вақтинчалик қароргоҳига украиналик ҳужумчи Олександр Пишур келиб қўшилди. Бир кун олдин назорат учрашуви ўтказилганлиги сабабли, футболчиларга дам олиш эълон қилинганлиги сабабли футболчи "Навбаҳор" навбатдаги машғулотларида қатнашади. Ушбу ҳужумчи юртимиз мухлисларига Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидаги иштироки билан яхши таниш. Футболчи 2013 ва 2014 йилги мавсумларда айнан “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилганди. 2015 йилги мавсумни эса Пишур Қозоғистонда Жамбулнинг “Тараз” жамоаси таркибида ўтказди. Ўтган мавсум якунларига кўра “Тараз” Қозоғистон премьер-лигасида учинчи ўринни қўлга киритганди. Пишур эса 32 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дaрвозасини тўққиз бор нишонга олган. Жамбулликлар билан шартномаси якунига етгач, Олександр Украинага қайтганди.

1981 йилнинг 26 январида Чернигов шаҳрида туғилган Пишур футболчилик фаолиятини Беларуснинг “Днепр-Трансмаш” клубида бошлаган. Кейинчалик ҳужумчи Украинанинг “Металлист”, Ворскла”, “Закарпатье”, “Волинь”, “Заря”, “Таврия”, “Оболонь” ҳамда Словакиянинг “Ружемберо” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумларда “Бунёдкор”да тўп сурган легионер Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубок соҳибига айланган. Умумий ҳисобда Пишур “қалдирғочлар” сафида 69 ўйинда майдонга тушиб, 35 та голга муаллифлик қилганди. 2013 йилги чемпионат якунида эса Олександр 19 гол билан олий лига тўпурари номини қўлга киритган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика