UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  0 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   6 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  4 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мираҳмадшаевич Мирхолдиршоев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда “Навбаҳор”даги ички муҳит, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги сабаблари, ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида билдирилаётган турли фикрлар, шунингдек, жамоамизнинг Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинига тайёргарлик бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар бўйича “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев,”Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис, мураббий Нўъмон Ҳасанов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, бундан ташқари, футболчилардан Иван Соловьёв, Игорь Голбан, Руслан Болов, Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

Жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов “Навбаҳор”га мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклиф этилганлиги асоссиз эканлиги, Мўминжонов билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаганлигини айтиб ўтди.

Футболчилар ҳам ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг ҳақиқатдан анча йироқ эканлиги, клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, жамоадаги ички муҳит аъло даражада эканлиги, фақатгина сўнгги ўйинларда жамоадан омад юз ўгираётгани, кейинги ўйинларда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиш учун барча имкониятларини ишга солишлари, “Насаф” билан бўладиган ўйинда жамоанинг омадсизлигига барҳам бериб, ғалаба қозониш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам “Навбаҳор” жамоасига бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика