“Навбаҳор” ПФК ЎзПФЛдан узр сўрайди

Narzulla Saydullayev
16 июл 2020
“Навбаҳор” ПФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ)нинг юртимиз футболини ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларини қадрлайди ва бунинг учун миннатдорчилик билдиради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати ЎзПФЛнинг расмий  рухсатисиз “Навбаҳор” – “Сурхон” учрашувини Тошкентда ўтказилиши ҳақидаги маълумотни расмий веб - сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида берганлиги учун узр сўрайди.

Бундан буён “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати бундай камчиликка йўл қўймасликка интилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Навбаҳор” матбуот хизмати