UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Рубин"га олтита гол урди Янгиликлар

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Рубин"га олтита гол урди

Тошкентда йиғинни давом эттираётган "Навбаҳор" жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг "Рубин" клуби билан кечган ўйинда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари катта ташаббусга эга бўлишди ва буни ҳисобда ҳам акс эттиришди. Мураббийлар штаби илк дақиқалардан аралаш таркибни синовдан ўтказиш билан бир қаторда янги фуболчиларга ҳам имконият берилди. Ўйин давомида ҳар томонлама рақибидан устун келган "лочинлар" олтита гол фарқи билан ғалабани тантана қилишди. Голларга эса Шерзод Ғуломжонов, Азиз Турғунбоев (дубль), Азим Аҳмедов (пенальти), Забихилло Ўринбоев, Мирзоҳид Ғофуровлар муаллифлик қилди. Биринчи бўлим аввалида "Рубин" футболчиси пенальтини голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимда эса қатор вазиятлардан фойдаланишда футболчиларга аниқлик етишмади. 

Ўртоқлик учрашуви

"Навбаҳор" - "Рубин" 6:0

Голлар: Шерзод Ғуломжонов, Азиз Турғунбоев (дубль), Азим Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Забихилло Ўринбоев

"Навбаҳор": Ислом Абдуллахонов, Шаҳзод Ҳамидов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Хушнуд Авилов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Улуғбек Акназаров, Шерзод Ғуломжонов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев

Захира: Ўткир Юсупов, Аббос Ғуломов, Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Забихилло Ўринбоев, Марко Путинканин, Никола Тасич, Баҳром Абдурахимов, Сардор Тельяков, Ислом Исоқжонов

Бироздан сўнг Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ва Иван Соловьёв билан уюштирилган кичик интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика