UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  219 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

"Навбаҳор" нега "Металлург"ни юта олмади? Мўминжонов эмас спорт директори жавоб беради Янгиликлар

"Навбаҳор" нега "Металлург"ни юта олмади? Мўминжонов эмас спорт директори жавоб беради

“Навбаҳор” – “Металлург” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” спорт директори Анвар Солиев иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

 
Анвар Солиев (“Навбаҳор” спорт директори): - Бугунги учрашувда қимматли 2 очкони йўқотдик. Бунга эса эҳтиёткорлигимиз сабаб бўлди. Боиси, ўйинни бир нафар ҳужумчи билан бошладик. Шундай бўлса-да, Дарко Никачда гол уриш учун 3 та хавфли вазият юзага келди. Лекин у вазиятлардан фойдалана олмади. Учрашув якунланишига 30 дақиқа қолганида майдонга иккинчи форвардни тушириб, ҳужумкорликни кучайтирдик. Лекин футболчилар юзага келган вазиятлардан фойдалана олишмади. Захирадан майдонга туширилган ўйинчилар, жумладан, Азамат Алланиёзов ва Сардор Сулаймоновда ҳам имконият бўлди. Аммо улар ҳам дарвозани ишғол эта олишмади.  Қисқаси, имкониятлардан фойдалана олмаслик жамоамизга панд берди. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоа шундай ўйинларда ғалаба қозониши шарт эди. Бироқ...  

Бугунги дурангда барча мураббийлар штабининг айби бор. Ушбу баҳсдан хулоса чиқариб, кейинги ўйинларда ижобий натижа қайд этишга интиламиз.

 

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика