UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  23 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   12 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин жанжал туфайли охирига етмай қолди Янгиликлар

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин жанжал туфайли охирига етмай қолди

Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Оқжетпес” (Кўкчатой) жамоасига қарши олиб борди.

Учрашувнинг 1-бўлими кескин курашлар остида ўтиб, кўкчатойликлар 2-дақиқадаёқ стандарт вазиятдан ҳисобни очишди. Чап қанотдан оширилган тўпни “Оқжетпес” футболчиларидан бири боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 0:1.

Мувозанатни тиклашга интилган "Навбаҳор" аъзолари ҳужумкорликни анча кучайтиришди ва бу 10-дақиқада ўз самарасини берди. “Лочинлар”нинг навбатдаги ҳужуми пайтида маҳоратли ярим ҳимоячи Сардор Теляков 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Аммо қозоғистонликлар 34-дақиқада "Лочинлар" дарвозасини иккинчи марта ишғол этиб, танаффусга 2:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 48-дақиқада рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаганлиги боис, 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Пенальтини жамоа сардори Азимжон Аҳмедов аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади – 2:2.

Бироқ 56-дақиқада қозоғистонликлар навбатдаги ҳужумни самарали тарзда якунлаб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 2:3.

Шундан сўнг, "Навбаҳор" аъзолари ҳисобни тенглаштириш мақсадида, яна ҳужумкорликни кучайтиришди. Аммо ҳужумлар якунига етмасди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида ҳар икки жамоа футболчилари орасида келишмовчилик юзага келди. Ушбу ҳолатнинг жанжалга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида, учрашув бош ҳаками ўйинни муддатидан олдин тўхтатишга қарор қилди.

Натижада “Оқжетпес” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган ушбу баҳс якунига етмай қолди.

Белек шаҳрида бўлиб ўтган мазкур ўйинда “лочинлар” устози Нўъмон Ҳасанов майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Раҳимжон Давронов, Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов, Никола Тасич, Эҳсони Паншанбе, Иван Соловьёв, Марко Путинканин, Сардор Теляков, Аббос Ғуломов, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Фарҳод Мираҳматов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов.





Реклама


Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика