

Сербиялик Славко Лукич ва Иван Рогач яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади. Агар кўрик хулосалари ижобий чиқса, улар "лочинлар" билан шартнома тузишади. Бу ҳақда "Навбаҳор" мухлислар клубининг телеграмдаги канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Навбаҳор" Остон Ўрунов билан шартномани узайтиргани ҳақида хабар берилганди.




