UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  1 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  4 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  237 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди Янгиликлар

Остон Ўрунов "Навбаҳор" билан шартномасини бир йилга узайтирди

«Навбаҳор» футболчиси Остон Ўрунов жамоани тарк этди деган хабарлар чиққан эди.

2018 йилги мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари билан наманганлик мухлислар меҳрини қозона олган ёш, истеъдодли футболчи Остон Ўрунов 2019 йилги мавсумни ҳам «Навбаҳор»да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда «Навбаҳор» мухлислар клубининг телеграмдаги канали хабар берди.
 
Ярим ҳимоячи келгусида фақатгина хориждан таклиф бўлсагина «Навбаҳор»дан кетиши мумкинлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, футболчи 28 декабрь куни инстаграмдаги ўз саҳифасига қуйидаги фикрни ёзган эди: 

- Шу жамоага биринчи келганимда мени ҳеч ким танимасди. Ҳозирги кунга етиб келишимда мана шу акаларимнинг жуда катта ўрни бор. Уларнинг ҳаммаларига раҳмат, бир ярим йил сизлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Бундай аҳил жамоани бошқа кўрмасам керак, яна бирга бўлиш насиб қилсин! Албатта, қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлисларга ҳам раҳмат. натижаларда уларнинг ҳам ўрни катта. 

Кейинроқ унинг Россия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Ҳозирча «Навбаҳор» матбуот хизмати Ўрунов билан шартнома узайтирилгани борасида расмий хабар бергани йўқ.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика