UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

"Навбаҳор-Фарм" мураббийи: "Бизда ҳеч қандай камчилик йўқ" Янгиликлар

"Навбаҳор-Фарм" мураббийи: "Бизда ҳеч қандай камчилик йўқ"

Про лига 14-тури доирасидаги "Динамо" - "Навбаҳор-Фарм" (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Каримжон Бозоров фикрларини билдирди.

- Ўйин шиддатли бўлди. Бугун ҳисобни очган бўлсак-да, рақибимиз «Динамо» иккинчи бўлим якунигача устунлигини кўрсатди. Сабаби Самарқанд жамоаси таркиби Суперлигага мос, тажрибали ўйинчилардан ташкил топган. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга интиламиз. Шунга қарамай, бугун муносиб қаршилик кўрсата олдик, деб ўйлайман. Томошабоп ўйин бўлди.

- Ўйин олдидан «Навбаҳор-Фарм» жамоасидаги молиявий муаммолар, клубдаги шароитлар оғирлиги ҳақида хабар тарқалганди. Бу масалада ўзгаришлар бўлдими, муаммолар бартараф этилдими?

- Энди бу, нима дейди, бизга қоронғу масала. Жамоадаги ички муҳит яхши, энди журналистлар хоҳлаган нарсасини ёритади, нима ёзса, уларни ўзи жавоб беради. Лекин жамоада муҳит яхши, ҳеч қандай камчилик йўқ. Раҳбарият қўлдан келганча бизга шароит қилиб бераяпти. Ҳаммаси яхши, раҳбариятга ҳеч қандай шикоят ёки эътирозимиз йўқ. Ҳа, камчилик бўлади, аммо ҳаммаси секин-аста бартараф этилади. Халқни оғзига элак тутиб бўлмайди, кимдир нимадир деган бўлса, ўша жавоб беради. Бу бизга қоронғу масала. 

- Бош мураббий Рашид Ғофуровнинг матбуот анжуманига чиқмагани нима билан боғлиқ?

- Бош мураббийимизнинг мағлубият ва ўйиндаги жиддий жароҳатдан кайфиятлари йўқ. Ўша ўйин бошида жароҳат олган футболчи у кишининг ўғиллари бўлади. Тез тиббий мошинасида олиб кетилди. Барибир ҳамма ота ҳам фарзандининг саломатлигидан хавотир олади. Шу боис ўрниларига матбуот анжуманига мен чиқдим, - дейди «Навбаҳор» мураббийи учрашувдан кейин.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика