

8 ва 9 январь кунлари жамоа аъзолари янги мавсум учун тиббий кўрикдан ўтишади ҳамда 10 январдан Наманганда ўқув-машғулот йиғинини бошлашади.
Шу боис, футболчилар жамоа ихтиёрига етиб келишни бошлашди. 5 январь куни “Навбаҳор” дарвозабонлари – Ўткир Юсупов ва Дилшод Ҳамроев Наманганга етиб келишди.
Бугун бошқа маҳаллий ўйинчилар, шунингдек, жамоа легионерлари – ҳимоячи Игорь Голбан ҳамда ярим ҳимоячи Иван Соловьёв Наманганга келишади.




