UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  0 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  3 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  9 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7

“Навбаҳор-чемпион” шоу-презинтация чипталари сотуви туманларда Янгиликлар

“Навбаҳор-чемпион” шоу-презинтация чипталари сотуви туманларда

Теглар :  Навбаҳор
27 февраль куни соат 15.00да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигининг қўлга киритганлигининг 20 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтади.

Ўйиноҳга йиғилган мухлислар 1996 йилги чемпионларни яна бир марта майдонда кўриш имконига эга бўлишади. Тадбир давомида томошабинлар “Навбаҳор” жамоасининг 1996 йилги ва бу йилги таркиблари ўртасида шоу учрашувининг гувоҳига ҳам айланишади. Жамоа ишқибозлари 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг тақдимот маросимига ҳам гувоҳ бўлишади. Шоуга меҳмон сифатида таклиф этилган халқимиз ардоғидаги санъаткорлар Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Гуласал Абдуллаева ва Малика Эгамбердиева каби ўзларининг чиқишлари билан кечага файз олиб киришади.   
Айни пайтда тадбир чипталари сотувга чиқарилганлиги ҳақида аввал хабар бериб ўткандик. Туманларда истиқомат қилаётган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида чипталар сотув Наманган вилоятининг туманларида ҳам ташкил этилганлигини маълум қиламиз. Тадбирни бевосита ўйингоҳда кузатишни истаган мухлислар ўзларининг яшаш жойларидан чипта харид қилиш имконига эга бўлишади. Эслатиб ўтамиз чипта нархи 25 000 сўм қилиб белгиланган.

Чипталарни сотиб олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб маълумот олишлари мумкин: +99890 741 00 47 (жаҳон бозори), +99890 552 35 40 (чорсу бозори), +99893 914 20 03 (сардоба бозори), +99890 260 50 50 (янги бозор), +99890 215 33 01 (яшил бозори), +99890 640 31 13 (“Марказий” ўйингоҳ), +99891 347 39 12 (Мингбулоқ тумани), +99894 277 97 79 (Косонсой тумани), +99890 222 23 31 (Наманган тумани), +99890 215 22 85 (Тўрақўрғон тумани), +99893 946 81 54 (Уйчи тумани), +99890 555 01 70 (Учқўрғон тумани), +99890 215 33 01 (Чуст тумани), +99890 555 93 53 (Чортоқ тумани), +99890 555 64 54 (Янгиқўрғон тумани).

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика