UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  3 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  45 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Навбаҳор" чемпион бўлса, мамнун бўламан". Андрей Канчельскис билан катта интервью Янгиликлар

"Навбаҳор" чемпион бўлса, мамнун бўламан". Андрей Канчельскис билан катта интервью

У Ўрунов яна ҳам ажойиброқ жамоаларда ўйнаши мумкин деб ҳисоблайди.


Андрей Канчельскис — МДҲ мамлакатларидаги 1990 йилларнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. У АПЛда 150дан ортиқ ўйин ўтказган ва МЮда сэр Алекс Фергюсон қўл остида ўйнаган. Канчельскис 2018-2020 йиллар давомида "Навбаҳор" бош мураббийи бўлган.

Андрей Антанасович шундан сўнг ҳеч қайси жамоани бошқармаяпти.

"Championat.Asia" Канчельскис билан қуйидагиларни билиш учун боғланди:

Ҳозир нима билан шуғулланмоқда;
Иш бўйича таклиф бўлдими;
Ўзбекистонга қайтишга тайёрми;
МДҲ давлатларидаги ҳозирги футболчиларга нима етишмайди;
Суперлигадаги қайси ўйинчиларни кўпроқ эслаб қолган;
Остон Ўруновнинг фаолиятидан қониқмоқдами;
Россия ОФКга ўтиши керакми;
Ўзбекистондан қандай хотиралар қолган.



Европа, бизнес ва иш бўйича таклиф

— Ҳозирда қаердасиз ва нима билан шуғулланяпсиз?
— Ҳозир Россияда эмасман. Иш бўйича Швейцарияда эдим, ҳозирда Словакияда музокаралардаман.

— Қайсидир клубни бошқариш учун музокаралардами?
— Биринчи навбатда, ҳа, эҳтимолий иш бўйича. Аммо, бу ерда бизнес ҳақида муҳокама қилинадиган ишлар ҳам бор.

— Иш бўйича кимдан таклиф бўлди?
— Ҳозирча айта олмайман. Нимадир аниқ бўлса — барчасини билиб оласиз. Агентлар кўплаб клублар билан музокаралар олиб боришмоқда.

— Ҳеч бўлмаса қайси давлатлардан эканлигини айта оласизми?
— Европадан, араб давлатларидан.



МДҲдан футболчилар, Россиянинг ОФКга ўтиши

— Сиз собиқ СССР давлатлари ўйинчилари орасида АПЛда энг кўп ўйин ўтказгансиз. Назарингизда, ҳозирда МДҲдаги ўйинчиларда топ-лигаларда ўйнаш учун нима етишмайди?
— Характер ва тайёргарлик етишмайди деб ўйлайман. Ўша вақтлари биз яхшироқ тайёр эдик — ҳам жисмонан, ҳам психологик жиҳатдан. Психология жуда қаттиқ таъсир кўрсатади, сабаби ўша Англияда ҳам бу жуда қийин масала. Албатта, ишга бўлган муносабат ҳам.

— Собиқ иттифоқ давлатларидан ҳозирда кимларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

— Ҳозирда кам ўйинчилар Европада ўйнашмоқда: Миранчук, Головин, Украинадан кўплаб йигитлар бор, ўша Хвича Кварацхелия ҳам Италияда жуда яхши бошлади.

— Россия жамоаларининг халқаро мусобақалардан четлатилгани ҳақида қандай фикрдасиз?

— Албатта, бу даҳшат, сабаби спорт ва сиёсатни қўшишди. Фикримча, улар кесишиши керак эмас. Энди ҳозир нима қилиш керак? Россиялик спортчилар вазиятнинг гарови бўлиб қолишди. Бундан қандай чиқиш ҳақида ўйлаш керак. Агар дисквалификация узоқ давом этса, Россия футболининг даражаси пастлайди.

— Россия футбол иттифоқининг ОФКга ўтишни ўйлаётгани ҳақида миш-мишлар чиққанди. Россия Европадан Осиёга ўтиши керакми?

— Бу борада камида ўйлаб кўриш керак. Нега энди йўқ? Аммо, ОФК ҳам ФИФАга бўйсунади, шу сабаб бу осон амалга ошади деб ўйламайман.



Суперлига, Ўруновнинг тўйи, "Навбаҳор"нинг чемпионлиги

— Ҳозирда Ўзбекистон чемпионати ва "Навбаҳор"ни кузатасизми?
— Қандай қилиб кузатмаслигим мумкин? У ерда ишлаганман-ку. Ишлаган ва ўйнаган барча жамоаларимни кузатаман.

— Суперлигадаги қайси ўйинчилар кўпроқ ёдингизда қолган?
— Яхши ўйинчилар кўп эди. Машариповни қайд этишим мумкин, у "Пахтакор"да жуда яхши ўйнарди. Яна Драган Черан — у ҳам ажойиб ўйинчи. Энг яхши жиҳатларини рўйобга чиқара олмаган ўша Ўрунов. "Навбаҳор"дан Турғунбоевни айтишим мумкин, Ўткир Юсупов ва ҳозирда Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ўйнаётган Абдужамол Исроилов. У жароҳатга қадар Суперлиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди.

Рақиб жамоалари сафида кўплаб яхши ўйинчилар бор эди. Масалан, "Насаф" билан ўйнаш доимо қизиқарли эди. Аммо, муаммо шундаки, ўзбекистонлик футболчилар Европага кетишга қўрқишади. Негадир Осиёга ўрганиб қолишган. Қўрқиш керак эмас — таваккал қилиш керак! Уларда Европада ўйнаш учун барча нарса бор.

— "Локомотив"дан Кахи Махарадзени эслайсизми? Уни яқинда беш йилга дисквалификация қилишди, у келишилган ўйинларда иштирок этишда гумон қилинмоқда.
— Бу ҳақда эшитмадим. Агар унинг айби тан олинса, унда бутун умрга дисквалификация қилиб юбориш керак. Ва буларнинг барчасини ташкиллаштирганларни. Келишилган ўйинлардан барча жабр кўради. Дисквалификация қилиб, тўғри қилишган. Шундай қилиш керак!

— Сиз тез-тез Остон Ўруновни мақтагансиз. Унинг фаолияти боришидан қониқмоқдамисиз?
— У "Урал" ва "Уфа"дан кўра янада ажойиброқ жамоаларда ўйнаши мумкин деб ўйлайман. Унинг "Спартак"да муваффақият қозона олмагани... "Спартак"да ҳамма ҳам, ҳатто юқори даражада футболчилар ҳам ўйнаб кета олмайди. Бу Ўрунов учун катта дарс. Россияда у ўз сифатларини кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар бор. Унинг имкониятлари жуда ҳам катта.




— Остон яқинда уйланди. Тўйдан сўнг ёки футболчи фарзандли бўлганидан сўнг ўйинида пасайиш бўлиши ҳақидаги фикрга қўшиласизми?
— Буларнинг барчаси афсона. Қайсидир аҳмоқ айтган — қолганлар унинг ортидан такрорлашган! Агар ўйин озгина ўхшамаса, бирдан тўй ёки хотин айбдор. Бу нарсалар қандайдир боғлиқ деб ўйламайман. Футболчилар олдингидек шуғулланишади, ўйинларда иштирок этишади. Балки, буларнинг барчаси аксинча, яхшидир — базм-у-жамшидларга камроқ, оилага эса кўпроқ вақт бўлади. Мен буларнинг барчасидан ўтганман ва айтишим мумкинки, буларнинг бари бўлмағур гаплар.

— Қарздорлик сабаб "Навбаҳор"дан кетдингиз. Бу масала қандай ҳал этилди?
— ФИФА орқали тинчлик келишувига эришдик. У ҳозиргача мавжуд, шу сабаб клуб билан ҳеч қандай муаммо йўқ.

— "Навбаҳор" ҳозирда чемпионлик учун курашмоқда. Сиз ишлаган пайтда жамоага нима етишмаганди ва "Навбаҳор" олтин медалларни қўлга кирита оладими?

— Агар "Навбаҳор" чемпион бўлса, бундан жуда ҳам мамнун бўламан. Биринчидан, бу мухлислар учун. "Навбаҳор" мухлислари — Ўзбекистондаги энг зўрлари! Ўйинларга ташриф буюрувчилар сони бундан далолат беради. Бу наманганликлар учун ажойиб совға бўлади. "Навбаҳор" ОФК Чемпионлар Лигасида ўйнашга лойиқ. Нима етишмаганига келсак... Ўз сабаблари бор эди — масалан, ўша коронавирус. Ҳозир бундан гапиришдан маъно йўқ. Шунчаки, ўхшамади.

— Ўзбекистон ҳақида қандай хотиралар қолди? Агар таклиф тушса, мураббий сифатида бу ерга қайтишга тайёрмисиз?

— Хотирамда фақатгина энг ижобийлари қолган. Агар келишмовчилик бўлган бўлса, бу шахсий масала ва клубнинг иши. Қолган барчаси — ажойиб. Меҳмондўст шаҳар, менга яхши муносабатда бўлишган. Ўзбекистонда яшаш ва ишлаш қулай эди, у ерда яхши танишлар қолган. Агар қандайдир таклифлар бўлса, у ерга қайтишга қарши эмасман.



Николай Егоричев суҳбатлашди 

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика