UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  0 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  5 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3

"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан кейинги фикрлар Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувидан кейинги фикрлар

"Навбаҳор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки клуб бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.
Дастлаб саволларимизга бухороликлар устози жавоб қайтарди.

Тачмурод Агамуродов («Бухоро» жамоаси бош мураббийи): - Бугун мухлислар сермаҳсул ўйинга гувоҳ бўлишди. Шу билан биргаликда кескинлик ҳам юқори нотада бўлди. Кескинлик эса сўнгги сонияларгача сақланиб турганлигини ҳам эътироф этиш жоиз. Тушунарсиз тарзда ўтказиб юборилган гол футболчиларимизнинг руҳиятига таъсир кўрсатди. Ҳозир ушбу вазиятда ким ҳақ ёки ноҳақ эди деб муҳокама қилмоқчи эмасман. Футболчиларимиз охиригача хушёр ҳолда ўйнашлари, рақиб футболчилари эса ҳалол ўйин кўрсатишлари керак эди. Албатта ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Йигитлар учрашувга жиддий тарзда шайланганликларини кўрсатишди. Тартибли ўйин ва ўз имкониятларидан тўлиқ тарзда фойдаланишлари самараси ўлароқ ғалабани тантана қилдик.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи): - Нима ҳам дея олардим. Муҳим бўлган учрашувда имкониятни бой бердик. Ҳимоядаги қўпол хатолар ва дарвозабонни ишончни оқлай олмаслиги мағлубиятга сабаб бўлди. Ҳужумчиларимиз икки бор ҳисобни тенглаштиришган бўлсада, якунда сўнгги чизиқдаги хатолар имкониятни бой беришимизга сабаб бўлди. «Бухоро» яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Меҳмонлар тезкорлик борасида юксак ўйин кўрсатишмасада, имкониятлардан самарали фойдаланиб, ғалабага эришишди. Бизда эса буни акси бўлди. Биргина Лупашкони ўзи бир неча бор гол уриши мумкин эди. Иккинчи бўлимда устунликка эришсакда, рақиб дарвозасига керакли голларни ура олмадик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика