"Навбаҳор" бугун "Гэлакси"га қарши майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
17 янв 2024, 15:30
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Туркиядаги йиғинни давом эттирмоқда.

Бугун "лочинлар" ЖАРнинг "Гэлакси" клубига қарши назорат учрашув ўтказишади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" йиғин доирасидаги илк учрашувни Қозоғистоннинг "Қизилжар" клубига қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. "Лочинлар" 21 ва 27 январь кунлари Россиянинг “Ахмат” (Грозний) ҳамда Болгариянинг “Спартак” (Варна) жамоаларига қарши майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia