UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  8 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  0 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  7 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  4 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Юнайтед"га "Ферги-тайм" қайтмоқда" Янгиликлар

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Юнайтед"га "Ферги-тайм" қайтмоқда"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, айни дамда Наманганнинг "Навбаҳор" клубини бошқараётган Андрей Канчельскис "қизил иблислар"нинг ПСЖни мағлуб этгани ҳақида фикр билдирди.

Инглиз клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида парижликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.

"Юнайтед"да кўплаб буюк ғалабалар бўлган, кечаги ўйин ҳам шундайлардан бири. Бу муваффақият клуб, мухлислар, футболчилар ва Сульшерга ижобий таъсир қилади. Омадсиз стартдан сўнг жамоа ўзига кела бошлади.

Қайсидир маънода "Ферги-тайм" қайтмоқда. Эмблемага бўлган муносабат сезиляпти. Футболчилар энди пул эмас, клуб учун ўйнашмоқда. Аммо "Юнайтед" яқин вақт ичида инглиз футболида асосий грандга айланмаса керак. Ҳаммасини вақт жой-жойига қўяди.

"Манчестер" таваккал қилиб, Сульшер билан шартнома тузиши лозим, ҳар доим машҳур номларни танлаш тўғри эмас. Мойес Англияда жуда машҳур ном, бироқ натижа яхши бўлмади. Ван Гал ва Моуринью даврида ҳам шундай, аммо ҳозиргидек чиройли футболни анчадан бери кўрмаган эдик" - дейди Канчельскис.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика