UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  79 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

"Навбаҳор" 23 йилдан сўнг яна халқаро майдонга қайтди ёхуд аввалги барча натижаларни ёдга оламиз Янгиликлар

"Навбаҳор" 23 йилдан сўнг яна халқаро майдонга қайтди ёхуд аввалги барча натижаларни ёдга оламиз

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бугун ОЧЛ томон ўз юришини бошлайди.

Ўз тарихида илк бор бу мусобақада иштирок этаётган клуб ўзининг энг гуллаган даврида ҳам халқаро майдонда тўп тепган. Бундан катта авлод вакиллари хабардор. Гарчи батафсил таркиблар, қайдномалар сақланиб қолмаган бўлса-да, рақиблар билан ўйинлардаги натижалари бор. 

"Навбаҳор" ўз тарихида 3 маротаба Осиёнинг клублар ўртасидаги мусобақасида иштирок этган. 

1996/1997 йилги мавсумда Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби сифатида ОФК клублар ўртасидаги иккинчи нуфузли турнир — Осиё Кубоги эгалари Кубогида иштирок этиб, иккинчи саралаш босқичида тўхтаган эди.

1997/1998 йилги мавсумда Наманган клуби Осиё Чемпионлар Кубогида (ҳозирги ОЧЛ деб аталади) Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони сифатида иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олмаган.

"Навбаҳор" ўз тарихида учинчи ва ҳозирча охирги марта 1999/2000 йилги мавсумда Осиё клублар мусобақасида қатнашган. 1998 йилги Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби сифатида Осиё Кубоги эгалари кубогида иштирок этган ва ярим финалга қадар етиб борган.


КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ОСИЁ ЧEМПИОНАТИДА

1997/1998
Биринчи босқич, Марказий Осиё

"Навбаҳор" 3:0 "Динамо" (Тожикистон)
"Динамо" 2:1 "Навбаҳор"

Иккинчи босқич, Ғарбий Осиё
"Навбаҳор" 6:1 "Ниса"
"Ниса" 2:2 "Навбаҳор"

Гуруҳ босқичи (Ливанда марказлашган турнир)
1-тур

"Ал Ансор" (Ливан) 0:0 "Навбаҳор"
2-тур
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 3:1 "Навбаҳор"
3-тур
"Персеполис" (Эрон) 1:1 "Навбаҳор"

"Навбаҳор" икки очко билан гуруҳда учинчи бўлган. Ярим финалга гуруҳдан "Персеполис" (7 очко) ва "Ал Ҳилол" (6 очко) йўл олган.





ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИ МУСОБАҚАСИДА

1996/1997 йил
Биринчи босқич

"Навбаҳор" 4:1 "Ал-Қува Ал-Жавия" (Ироқ)
"Ал-Қува Ал-Жавия" 5:2 "Навбаҳор" (сафарда кўпроқ гол ургани учун "Навбаҳор" кейинги босқичга чиққан)

Иккинчи босқич
"Навбаҳор" 4:1 "Истиқлол" (Эрон)
"Истиқлол" 3:0 "Навбаҳор" (сафарда кўпроқ гол ургани учун "Истиқлол" кейинги босқичга чиққан)


1999/2000 йил
Биринчи босқич
"Навбаҳор" тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган.

Иккинчи босқич
"Қайсар" (Қозоғистон) 2:2 "Навбаҳор"
"Навбаҳор" - "Қайсар" 1:0

Учинчи босқич
28.01.2000
"Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони) 6:1 "Навбаҳор"
25.02.2000
"Навбаҳор" 2:0 "Ал-Аҳли" ("Ал Аҳли" ОФК томонидан бир йилга дисквалификация қилингани учун ярим финалга "Навбаҳор" чиққан)

Ярим финал (Таиланд, марказлашган турнир)
13.04.2000
"Навбаҳор" 1:2 "Ал-Завра" (Ироқ)
Голлар:
Шерзод Назаров 36 - Аҳмед Сабле 45, Ҳешам Муҳаммад 102.

Учинчи ўрин учун ўйин (Таиланд, марказлашган турнир)
15.04.2000
"Бангкок Банк" (Таиланд) 3:1 "Навбаҳор"
Голлар:
Апичад Тавичалермдит 4 пенальти, Апирак Сриарун 36, Нави Хатихакреангкраи 38 - Шуҳрат Мирхолдиршоев 23.


"Навбаҳор" бугун қандай натижа қайд этади?

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика