UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  195 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Навбаҳор": 12- турга тайёргарлик қизғин Янгиликлар

"Навбаҳор": 12- турга тайёргарлик қизғин

12- тур доирасида "Олмалиқ" билан бўлажак учрашувга жамоамиз 11 июнден бошлаб тайёргарлик кўриб келмоқда.
Бугун ҳам машғулотлар "Баркамол авлод" ўйингоҳида ўтказилди. Таркибдаги йўқотишларга тўхталадиган бўлсак, фақатгина ҳимоячи Темур Яфаров оёғидаги жароҳат туфайли жамоа билан шуғулланмади. Сафга қайтганига икки хафта бўлган ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев эса якка тартибда индивидуал дастур асосида машқлар бажарди. Аввалги беллашувларни жарохат сабабли қолдириб юборган Мансур Саидов умумий гуруҳ билан бирга тайёргарлик олиб борди. Жамоадаги муҳит аъло даражада эканлигини футболчиларнинг қувноқ кайфитидан пайқаш қийин эмас.

Зоҳид Нурматов ва Мустафо Байрамов бошчилигида ўтган машғулот жараёни асосан эътибор ҳужум ташкил этиш ва дарвозага аниқ зарба беришга қаратилди. Шундан сўнг таркиб иккига бўлиниб, икки маротаба тўпга тегиниш шарти билан ўзаро ўйин ўтказилди. "Кўклар" ҳамда "Қизиллар" ўртасида кечган баҳсда 4:2 ҳисобида қизил рангли экипировка кийган жамоа қўли баланд келди. Голларга Алишер Маҳмудов (иккита), Абдумалик Абдуллаев, Отабек Валижонов, Собир Ҳамидов ҳамда Шаҳбоз Эркиновлар муаллифлик қилишди.

"Кўклар": Хуршид Хўжаев, Тохир Шамсиддинов, Дурбек Умаралиев, Шукурали Пўлатов, Аъзам Алиев, Роббим Ҳасанов, Мансур Саидов, Элёр Жаҳонов, Азим Аҳмедов, Собир Ҳамидов, Шаҳбоз Эркинов,   
"Қизиллар": Дониёр Усмонов, Ботир Тўрабоев,  Юрий Рижко, Раҳматулло Бердимуродов, Бахтиёр Ёқубов, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдедаев, Соҳиб Абдуллаев, Абдумалик Абдуллаев

"Олмалиқ"қа қарши ўйин 14 июн (шанба) куни "Марказий" ўйингоҳимизда соат 18.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика