

"Ажадарлар" шу кунга қадар Осиё чемпионлар лигасида уч бор Қатар клубига қарши ўйин ўтказган. Устунлик рақиблар томонида.
"Насаф" учала ўйинда ҳам имкониятни бой бериб қўйган. Қаршида "Ал Райян"га 0:1 ҳисобида, сафарда 1:3 ҳисобида ютқазган жамоамиз "Ал Жайиш" билан Қатарда ўтган учрашувда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган.



