UZ

“Насаф”нинг Ҳиндистон жамоаларига қарши кўрсаткичи қандай? Янгиликлар

“Насаф”нинг Ҳиндистон жамоаларига қарши кўрсаткичи қандай?

Теглар :  ДемпоНасаф
Қаршининг “Насаф” жамоаси эртага ОФК кубоги ярим финал баҳсида Ҳиндистоннинг “Атк Моҳун Баган”га қарши майдонга тушади.

Хўш, “аждарлар”нинг Ҳиндистон клубларига қарши ўйинлардаги кўрсаткичлари қандай?

“Насаф” 2011 йилда Ҳиндистоннинг “Демпо” клубига қарши гуруҳ босқич ўйинларида ўзаро тўқнаш келишган. Ўшанда “аждарлар” ҳар иккала баҳсда ғалаба қозонган эди. Ҳиндистонда ўтказилган дастлабки ўйинда “аждарлар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўз майдонида рақиб дарвозасига жавобсиз тўққизта гол урган.

12.04.2011.  “Демпо” – “Насаф” - 0:4

Голлар: Илҳом Юнусов (5), Лутфулла Тўраев (12), Шухрат Мирхолдиршоев (73), Андрей Переплёткин (84)

“Насаф”: Мурод Зуҳуров, Ботир Қораев, Боян Малишич, Артём Филипосян, Мақсуд Каримов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев (Асрор Алиқулов,65), Илҳом Юнусов (Шухрат Мирхолдиршоев,60), Андрей Переплёткин, Артур Геворкян, Носир Отақўзиев (Зафар Полвонов,76)

27.04.2011.   “Насаф» - “Демпо” - 9:0

Голлар: Иван Бошкович (12, 45+2, 57,78), Андрей Переплёткин (26), Илҳом Шомуродов (28), Артур Геворкян (33, 65), Шухрат Мирхолдиршоев (83)

“Насаф”: Мурод Зуҳуров, Асрор Алиқулов, Боян Малишич (Аҳрол Рисқуллаев, 71), Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Илҳом Юнусов (Шухрат Мирхолдиршоев, 46), Андрей Переплёткин (Мирзакамол Камолов, 64), Иван Бошкович, Артур Геворкян,  Илҳом Шомуродов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика