UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  0 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  12 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  13 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  1 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  21 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25

"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида Янгиликлар

"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида

"Насаф"нинг ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 8-турдаги рақиби ҳақида сўз юритамиз.

16 февраль куни "Насаф" клуби ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 8-тури доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" жамоаси билан куч синашади.

Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.

"Шаржа" жамоаси 60 йиллик тарихга эга. Клуб 1966 йилда ташкил топган.

Жамоага мухлислар томонидан The King Sharja ("Шаржа шаҳрининг қироллари") деган лақаб берилган. 

Клуб ўз уй учрашувларини Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионида ўтказади. Ушбу майдон ўз бағрига 12 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олади.

Жамоа Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 6 карра ғолиби, 10 карра Президент кубоги соҳиби ва 4 карра мамлакат Суперкубоги ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, жамоа ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида ҳам зафар қучган.

"Шаржа" шу вақтгача Осиё футбол конфедерацияси томонидан ўтказилган расмий мусобақаларда 62 ўйин ўтказган. Улардан 26 тасида ғалаба, 20 тасида мағлубият, 16 тасида эса дуранг натижа қайд этилган.

Жамоани айни пайтда 61 ёшли анголалик мутахассис Хосе Мораис бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида "Интер", "Реал", "Челси" каби клубларда ишлаган.

Мураббий "Чонбук Моторс" жамоаси билан 2 карра Жанубий Корея чемпионлигини, "Ал Ҳилол" билан Саудия Арабистони Про лигаси ғолиблигини, шунингдек, 2023/24 йилги мавсумда "Сепахон" клуби билан Эрон Ҳазфи Кубогини қўлга киритган.

Жамоа таркибида айни пайтда Маро Катинич, Ю Мин Чо, Леандриньо, Владимир Приёвич, Фета Фетаи, Фирас Бен Ларби, Игор Коронадо каби легионер футболчилар тўп тепмоқда.

Ушбу клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари учун ҳам бегона эмас. Яқин йилларда "Шаржа" жамоаси сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, ОФК Элит Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган "Шаржа" – "Насаф" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
16 фев 20:15:12
Shoxruzbek Aliboyev
Nasaf bugun muhlislar faqat g'alaba kutyabdi
+1   
16 фев 17:15:28
Abdimurot Bakiev
Ха охирида узингни курсат Насафжон
+1   
16 фев 17:14:47
Abdimurot Bakiev
Olga Hasaf
   
16 фев 23:20:01
sssrni sarqiti
Bexzodbek Xoldarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
xechnarsaga erisholmasang xam yutib bizni yayratgin Nasaf.Xech bolmasa raqibdan ochko ol men shunda mazza qilaman
Mazza qiling, bugun Nasaf yutdi. Tabriklayman!
   
16 фев 19:51:28
Zamina
Bexzodbek Xoldarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yutqazsa kotta pulga sotgan boladi Nasaf
Nasafni hozirgi ahvolida yutish qiyin emas, nimasi kelishilgan boʻladi, yoki selar faqat yutsanglar halolmi
   
16 фев 19:23:35
Bexzodbek Xoldarov
xechnarsaga erisholmasang xam yutib bizni yayratgin Nasaf.Xech bolmasa raqibdan ochko ol men shunda mazza qilaman
   
16 фев 18:26:19
barselona7
Бугун Насаф ҳеч қандай босимсиз ўйнайди. Шаржа эса Ал Саад ёки Ал Духаилдан бири очко йўқотишидан умид қилиши мумкин холос акс ҳолда ғалаба ҳам ҳеч қандай ёрдам бермайди Шаржага. Насафнинг бўлари бўлди ҳеч бўлмаганда сўнгги ўйинда ўзини кўрсатса яхши бўларди. Аммо Бердиев бирор нимани ўзгартиришига ишониш қийин.
-1   
16 фев 19:25:00
Bexzodbek Xoldarov
Yutqazsa kotta pulga sotgan boladi Nasaf
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика