UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  1 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  10 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида Янгиликлар

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида

Хабарингиз бор, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси айни кунларда Беларусь мамлакатида бўлиб турибди.

Улар 5-11 май кунлари у ерда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Жасур Абдураимов жамоамиздан 5 нафар ёш футболчини Ўзбекистон U-19 терма жамоа сафига жалб этган. Булар, “Насаф” футбол мактабимизнинг битирувчилари Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Умид Эргашев ва Достонбек Бердиқуловлардир.

Бунгача Саудия Арабистони ёшларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов ва Азиз Ғаниевлар рақиблари дарвозасини ишғол қилишгани эътиборга лойиқ. Умид Эргашев эса терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган.

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

30 папрел куни Манамада бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси “D” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон ёшлар терма жамоалари бор.

Қуйида “D” гуруҳи қитъа биринчилиги тақвими билан танишинг:

15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия

18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон

21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика