UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

"Насаф" Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Насаф" Туркияда йиғин ўтказади

“Насаф” футболчилари кеча Қибрайда “Қўқон-1912” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга чиқиб, кичик ҳисобда ғалабага эришишди.
Учрашувда тўлиқ “Насаф” футболчиларининг устунлиги остида ўтди. Учрашувнинг 10-дақиқасида ҳисоб очилди. Шомуродов тезлик билан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни чап қанотда қулай вазиятда турган шериги Шоҳруҳ Гадоевга узатди. Истеъдодли ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб қўқонлик футболчилар 11-метрлик жарима тўпидан мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимда “Насаф” устози асосан ёш футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказди. Айниқса, “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси 16 ёшли Худойберди Ҳолиқовнинг тезкор ҳаракатлари рақибни йиғилганларда яхши таассурот қолдирди. Айнан у фаоллиги эвазига иккинчи 45 дақиқаликда рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди.

Ушбу учрашувда “Насаф” футболчилари қуйдаги таркибда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Баҳром Абдураҳимов, Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Акрам Баҳриддинов, Дониёр Нарзуллаев,  Шароф Муҳиддинов, Худойберди Ҳолиқов.

Ушбу учрашувдан кейин “Насаф” футболчилари уч кунлик таътилга чиқишди. 22 январ куни футболчиларимиз уч ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика