"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари
26 авг 2013 22:54
Янгиликлар

"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги мураббийлар фикрлари
"Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Учрашувдан сўнг
Даврон Файзиев, «Сўғдиёна» бош мураббийи: «Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. «Насаф» олий лигадаги етакчи жамоалардан бири. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Дастлаб ҳисобни очсакда, уни сақлаб қолишга эришолмадик. Қаршиликларнинг қанотлардан уюштирган ҳужумлари анча хавфли бўлди. Шуҳрат Муҳаммадиев ўзини ижобий томонларини кўрсата олди. Албатта, мағлуб бўлиш ҳеч кимга ёқмайди. Биз фақат уйда очко жамғараяпмиз, сафарда эса омадимиз келмаяпти».
Рўзиқул Бердиев, «Насаф» бош мураббийи: «Бугун биз учун оғир ўйин бўлди. «Пахтакор»га қарши кечган оғир ўйиндан кейин йигитлар тикланишлари қийин кечди. Шу сабабли кам ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларимизга имкон бердик. Улар бирдан жамоага киришиб кетишлари қийин кечди. Шунга қарамай уч очкони қўлга киритдик. 26 кун ичида 6 та муҳим ва қийин беллашувни ўтказдик. Ўйлайманки, турлар оралиғидаги танаффусда жамоамиз ҳар томонлама ўзини тиклаб олишга улгуради».
Хабар "Насаф" ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Фикрлар