UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  0 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  0 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  8 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  5 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  5 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  6 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  21 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  6 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  7 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  2

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими? Янгиликлар

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими?

Йил давомида медаллар учун рақобатлашган клублар курашни "қуролланиш" пойгасига кўчиришди.

15 февралга қадар давом этадиган трансфер ойнасидаги ҳар бир кун янги интригалар билан бошланяпти. Бозорда рақобат борлиги яхши. Фақат у қонун доирасида бўлиши керак. 

Мавсумлар орасидаги ўтишларни "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича" регламент тартибга солади. Қоидалар аниқ ва барчага тушунадиган тилда ёзилган бўлса ҳам, билиб-билмай регламентни бузаётган клублар бор. Энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бирини "Насаф" клуби мисолида тушунтириб берамиз. 

14 декабрь куни "аждарлар" раҳбарияти АГМК ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарийга қизиқиб қолгани тўғрисида хабар берилган эди. Сиа — яхши футболчи, Қашқадарё клубини кучайтириши аниқ. Аммо унинг "кончилар" билан 2023 йил охиригача амал қиладиган битими бор. Демак, "Насаф" эронлик легионерни 2 йўл орқали қўлга киритиши мумкин: унинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинади ёки АГМК билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланиши кутилади (2023 йилнинг 31 декабригача).

Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" учинчи (регламентга зид) йўлни танлаган. Қаршиликлар АГМКни огоҳлантирмасдан, футболчининг ўзи билан музокара ўтказгани айтилмоқда. Ушбу маълумотни текшириш мақсадида Олмалиқ клуби бош директори билан боғландик.

"Йўқ, Ҳақназарий борасида ҳеч қандай таклиф ёки огоҳлантириш хати олмадик. Футболчининг ўзи "Насаф" яхшироқ шартнома таклиф қилаётгани ва АГМКдан кетмоқчилигини билдирди. Биз Сиани қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз...

Шу ўринда барчадан бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш ва ғирромлик қилмасликни сўраб қоламиз", — дейди Баҳодир Мирзаев.

Энди эътиборингизни регламентнинг 18-моддасига қаратамиз: "Исталган жамоа футболчи билан музокарага киришишдан олдин унинг жорий клубини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу қоиданинг ҳар қандай бузилиши тегишли санкцияларга олиб келади". 

Билишимизча, жазо ҳолатнинг оғирлигига кўра турлича белгиланиши мумкин (кичик жаримадан узоқ муддатли дисквалификациягача). Ёдингизда бўлса, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги "Турғунбоев можароси" ҳам огоҳлантириш хати ёзилмагани сабаб бошланган ва 5 киши муайян муддатларга футболдан четлатилган эди. 

Бундай кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун "Насаф" мисолида барчани огоҳлантиришга ҳаракат қилдик. Хулоса ўзингиздан.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика