UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  4 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  172 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

"Насаф": Рой Рок Словенияда даволанмоқда Янгиликлар

"Насаф": Рой Рок Словенияда даволанмоқда

Эртага ўтказиладиган 17-турнинг марказий учрашуви – “Насаф” – “Олмалиқ” беллашувида ҳар иккала жамоа сафида бир қатор етакчи футболчилар майдонга чиқа олишмайди.

“Насаф” таркибида жамоанинг етакчи футболчиси Рой Рок давралар оралиғида тиббий текширувдан муваффақиятли ўта олмаганлиги сабабли ҳозирча клубга ёрдам бера олмайди. Айни пайтда футболчи Словенияда. Керакли муолажаларни олгандан сўнг футболчи яна қайтадан кўрикдан ўтиш учун Ўзбекистонга қайтади. “Насаф”нинг яна бир етакчи ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳам айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд. Шу боис қаршилик мухлислар эртанги баҳсда уни майдонда кўрмасликлари аниқ. “Андижон”га қарши кечган учрашувнинг иккинчи бўлимда жамоамиз ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Аммо бугун жамоанинг ўйин олдидан ўтказган сўнгги машғулотида андижонлик ярим ҳимоячи умумий гуруҳда машғулот олиб борди. Демак уни эртага майдонда кўришимиз мумкин бўлади.

“Олмалиқ” таркибида эса дарвозабон Валерий Фомичев ўтган турда “Пахтакор”га қарши учрашувда қизил карточк олганлиги боис ўйин қайдномасидан ўрин олмайди. Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Саломат Қуттибоев айнан “Пахтакор” билан бўлган ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Бу ярим ҳимоячининг тўртинчи сариқ карточкаси сифатида қайд этилди ва у ҳам “Насаф”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика