UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарни мағлуб этди  3 01:32Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти  2 01:30МЮ молиявий барқарорлиги учун юзлаб ходимларни бўшатган клуб энди чипталар нархини оширмоқда  2 00:14Эроннинг асосий таркиб футболчиси БААга қарши ўйнамайди. У Ўзбекистонга қарши баҳсгача майдонга қайтмоқчи  1 23:20Месси Бразилия ва Уругвайга қарши баҳсларда майдонга тушмайди  6 22:47"Қуршовда қолган Кападзе". Ўзбекистон терма жамоаси машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:42Қирғиз Республикаси футболчиси: "Мураббийлар Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқди"  3 22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  20 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  6 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  2 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  32 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  5 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10

“Насаф” рақиби “Ли Ман” сафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

“Насаф” рақиби “Ли Ман” сафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз?

20 октябрь куни “Насаф” Қаршида ОФК Кубоги Интер зонал финал учрашувида Гонгконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуйида эътиборингизга рақиб жамоанинг легионерлари билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Айтиш керакки, “Ли Ман” клубида Испания, Аргентина,  Бразилия ва Жанубий Корея мамлакатларидан олиб келинган легионерлар ОФК кубогида жамоага ёрдам бермоқда.

Жонатан Акоста (Аргентина)

Жонатан Леонель Акоста 1988 йилнинг 11 октябрь куни Аргентина пойтахтида дунёга келган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп тепадиган Акостта 2019 йилдан буён “Ли Ман” клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у жуда кўплаб жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Хусусан, “Плаза Колония” (Уругвай), “Де Жулио” (Аргентина), “Хаппи Валлей” (Гонгконг”), “Таллерес” (Аргентина”), “Десампарадос” (Аргентина”), “Запла” (“Аргентина”), ПКНС (Малайзия), “Дримс” (Гонгконг)  каби жамоаларда ўйнаган. Олган маълумотларимизга кўра, Акоста жамоанинг ишонган легионери экан. У гуруҳ босқич ўйинида ҳам майдонда кенг кўламдаги ишларни бажаргани маълум бўлди. 

Хосе Анхель (Испания)

Марказий ҳимоячи бўлган Хосе Анхель 1989 йил 2 март куни Испаниянинг Саламанка шаҳрида дунёга келган. Асосан фаолиятини Испаниянинг турли жамоаларида ўтказган футболчи 2020 йилда “Ли Ман” клубиа билан шартнома имзолади. Дарвоқе, у 2018 йилда Гонгконгнинг “Истерн” клубида ҳам ўйнаган. Афсуски, жиддий жароҳати туфайли клуб билан шартномаси муддатини узайтирмаган. У фаолияти давомида “Мальорка”, “Эльче каби жамоаларда ўйнаган. 

Жил (Бразилия)

Живанилтон Мартинс Ферреира 1991 йилнинг 13 апрель куни Бразилияда дунёга келгган. Марказий ҳужумчи сифатида майдонда ҳаракат қилади. Жил (унинг қисқача исми) фаолияти давомида жуда кўп жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Унинг Осиёга биринчи ташрифи 2012 йилда рўй берган. Ўшанда у Сурия клуби “Ал-Жаиш” шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик Жанубий Кореянинг “Канвон”  ва “Гвангжу” клубида тўп тепган. 2019 йилда эса “Ли Ман” клубига кўчиб ўтди. Ҳозирда жамоанинг асосий ҳужумчиси бўлиб, аксарият голларни у томонидан киритилади. 

Ким Сеунг-Йонг (Жанубий Корея)

“Ли Ман”нинг энг ёши катта футболчиларидан бири айнан Ким Сеунг-Йонг ҳисобланади. У 1985 йилда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида дунёга келган. Вингер сифатида тўп тепади. Фаолияти давомида Жанубий Корея, Япония, Таиланд клублари шарафини ҳимоя қилган. 2020 йилда эса Гонгконгнинг “Таи По” клубида ўйнаган. 2021 йилдан бошлаб эса “Ли Ман”га кўчиб ўтди. Шунингдек, у мамлакатнинг U-20 ва U-23 терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика