UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди Янгиликлар

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди

Аввал хабар берганимиздек, бугун "Насаф” жамоаси "Марказий" стадионда Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Ушбу учрашувда "аждарлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув назорат мақомида бўлсада жуда қизиқарли курашларга бой бўлди. Учрашувдаги ҳисобни дастлаб "Насаф" жамоасининг ҳужумчиси Азамат Алланиёзов очди - 1:0. Биринчи бўлим сўнгги дақиқасида жамоа сардори Артур Геворкян меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га етказиб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашлар билан бошланди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумининг бирида "Насаф" мухлисларининг аллақачон ёқимтойига айланган ва ўзининг чиройли ўйинлари билан анча соғинтириб қўйган ҳужумчи Кенжа Тўраев дарвозага чамаси 7-8 метрлар ўткир бурчакдан зарба йўллади ва ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди - 3:0. Кенжа Тўраев иккинчи бўлимда майдонга тушган эди. Назорат учрашуви ана шу ҳисобда "Насаф" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
13 октябрь 2013 йил. "Марказий" стадион. Қарши шаҳри
"Насаф" (Қарши) - "Қизилқум" 3:0 (2:0)
Голлар:
Азамат Алланиёзов 20- 1:0, Артур Геворкян  45-2:0, Кенжа Тўраев 78-3:0

Ушбу хабарни тайёрлашда  "Насаф" ПФК расмий твиттери саҳифасидан фойдаланилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика