UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  0 23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  1 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  10 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2

"Насаф" ПФК матбуот хизмати: Журналистлар диққатига! Янгиликлар

"Насаф" ПФК матбуот хизмати: Журналистлар диққатига!

“Насаф” футбол клуби янги футбол мавсуми бошланиши олдидан жамоа сафига қўшилган янги футболчиларини таништирув маросимини ўтказади.

Ниҳоят юртимизга футбол баҳори ҳам кириб келди. Футбол ишқибозларининг орзиқиб кутган янги футбол мавсуми бошланиш арафасида. Қаршининг “Насаф” футбол клуби ҳам ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда янги футбол мавсуми бошланиши олдидан жамоа сафига қўшилган янги футболчиларини таништирув маросимини ўтказади.

13 март пайшанба куни “Марказий” стадиондаги матбуот анжуманлари залида  “Насаф” жамоаси сафига янги келиб қўшилган футболчиларни таништириш билан бирга клуб бош менеджери – Шамил Ярулин ва жамоа бош мураббийи – Рўзиқул Бердиев иштирокида катта матбуот анжумани ҳам ўтказишади. Журналистлар ушбу анжуманда клуб ва жамоага оид янгиликлардан бохабар бўлиш билан бирга ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар ҳам олишлари мумкин бўлади.
Ушбу маросим якунига етгач иштирокчилар “Марказий” стадиондаги ўзгаришларни кўздан кечиришлари билан бирга футболчиларни фотосессиясини (суратга тушиш) ҳам кузатишлари мумкин.
Шундан сўнг “Насаф” жамоаси иштирокчилар ҳузурида кўргазмали машғулотини ҳам ўтказишади.

Маросим 13 март, пайшанба куни соат 15:00 да “Марказий” стадиондаги матбуот анжумани залида ўтказилади.
Тадбиримизга барча журналистларни таклиф этамиз.
“Насаф” ПФК матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика