"Насаф" "Пахтакор"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганди? Турнинг марказий учрашувига превью
05 авг 2021 15:07
Янгиликлар
"Насаф" "Пахтакор"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганди? Турнинг марказий учрашувига превью
Суперлига 14-турида "Шерлар" "Пахтакор" стадионида "Насаф"ни қабул қилишади.
Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 49 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 29тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 10 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 10 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 77 бор ишғол қилган жамоамиз дарвозасидан 46 гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги беллашувларда "Пахтакор" 19 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. "Насаф" Тошкентда ягона ютуғини 2001 йил қўлга киритган. Охирги марта 2016 йил Қарши жамоаси сафарда очкога эга чиққан. Тошкентдаги баҳсларда "Шерлар" 46 гол уриб, 13 тўп ўтказишган.
"Пахтакор"ва"Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув 6 август, жума куни "Локомотив" стадионда соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар