“Насаф” навбатдаги икки учрашувни сафарда ўтказади

Narzulla Saydullayev
1 апр 2017, 11:33
Бу йилги чемпионат баҳсларини муваффақиятли давом эттираётган, “Насаф” жамоамиз навбатдаги икки тур учрашувини сафарда ўтказади.

Дастлаб, 7 апрель куни жамоа Олмалиқ шаҳрининг  “Олмалиқ” жамоаси билан учрашув ўтказади.

15 апрель шанба куни эса, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши учрашув бўлиб ўтади. Бу учрашув шубҳасиз 6-турнинг марказий учрашуви бўлади.

“Насаф” 4-тур учрашувидан кейин қисқа муддатли таътилга чиқди. Футболчилар эртага, 2 апрель куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳларида йиғилишади ва навбатдаги тур учрашувига тайёргарликларни бошлайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›