UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви қаҳрамони: "Насаф" доимо юрагимда қолади" Янгиликлар

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви қаҳрамони: "Насаф" доимо юрагимда қолади"

Суперлига доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўткир Юсупов: - "Насаф"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қаршига фақат ютуқ учун келгандик. Майдонда бор вужудимиз билан ўйнаб, мақсадга эришдик. Наманган аҳли, раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ғалаба жуда зарур эди. "Бунёдкор"дан аламли мағлубиятга учрадик. шу боис орқага йўл қолмаганди. Шу туфайли фақат ғалабани кўзладик. Ўйин қийин бўлиши аввалдан маълум нарса эди. Ҳақиқатдан қийин учрашувни ўтказдик. Ўйиндан-ўйинга малака ошиб бораверади. "Насаф"да ҳам яхши даврларни бошдан ўтказганман. Бу жамоа менинг юрагимда қолади.

- Азиз Ғаниевнинг жарима зарбаси? "Насаф"да ўйнаб юрган кезларимда ҳам Азиз доим жарима зарбаларини машқ қиларди. Мен аслида у мен турган нуқтага тепади, деб ўйлагандим. Йўқ, жонли девордан ўтказиб яқин бурчакни нишонга олишни кўзлади. Яхшиямки вазиятни ўз вақтида пайқадим. 

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика