UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  4 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  15 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  12 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

"Насаф" "Локомотив"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"Насаф" "Локомотив"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлади

"Насаф" жамоаси Олий лига 18-турида "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушади.
Жамоа кеча қисқа танаффусдан сўнг клуб базасида йиғилиб, ана шу муҳим учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

Жамоа ўйинчиларининг кайфияти аъло даражада. Олдинда турнир жадвалининг пешқадамларидан бири "Локомотив" жамоасига қарши учрашув кутиб турибди. 18-турнинг марказий учрашуви сифатида кутилаётган ана шу ўйинга тайёргарлик бошлаб юборилди.

Жамоада жароҳат олган ўйинчилардан ташқари йўқотишлар йўқ. Мухлислар соғиниб қолишган Кенжа Тўраев, Алишер Юсупов ва Жаҳонгир Жиямуродовлар ҳозирги пайтда жиcмоний ҳолатларини тиклаш бўйича машғулотларни даво эттиришмоқда. Уларни майдонга қайтишларига оз вақтлар қолмоқда.

Шоҳруҳ Гадоев ҳозирча ўз оила даврасида бўлиб турибди, Шоҳруҳ октябрь ойининг охирларида майдонга қайтиши мумкин. "Насаф" жамоасида бошқа йўқотишлар йўқ.

Жамоа ўйинга икки кун қолганда Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Олий лига 18-турига 13 сентябрь куни старт берилади, ана шу куни Тошкентда "Насаф" жамоаси "Локомотив" жамоаси билан куч синашади. Қолган учрашувлар 14 сентябрь куни давом эттирилади. Воҳамиз футбол мухлислари 14 сентябрь куни ҳам қизиқарли яна бир учрашув гувоҳи бўлишади. Шу куни Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдонида пойтахтнинг "Бунёдкор" жамоасини қабул қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика