UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  3 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  6 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  34 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1

"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак! Янгиликлар

"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!

ЎФА матбуот хизмати "Насаф" футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланганини эълон қилди.

Биз эса 6 май куни чоп қилинган хабар атрофида мулоҳаза юритишдан ўзимизни тия олмадик.

Этика ёки тартиб-интизом?

Шахсан мен учун шу саволнинг жавоби жуда ҳам қизиқ. Ташкилот матбуот хизмати томонидан Тошкент вақти билан 22:02 чоп қилинган хабарнинг сарлавҳаси шундай: "ЎФА Этика қўмитаси қарори". А, унинг мазмунига эътибор қаратсак, тартиб-интизом қўмитасининг (этика эмас) навбатдаги йиғилиши ўтказилгани ҳақида маълумотга эга бўламиз.

Эслатиб ўтмоқчимиз, бу иккаласи битта қўмита эмас, улар бир-биридан мустақил тарзда фаолият юритади. Ишонмасангиз, ЎФА уставининг 62 ҳамда 63-моддаларини синчиклаб ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Қўшимча: шу ўринда ЎФА фаолиятида рўй берган ижобий ўзгаришлардан бирини айтиб кетмасак бўлмас: ниҳоят, ташкилотнинг расмий сайти орқали унинг устави ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эгамиз. Бунга қадар шу каби ҳужжатлар керак бўлганида уларни топиш мутлақ имконсиз эди. Нима ҳам деймиз, бардавом бўлсин.

Парданинг орти

Энди диққатимизни ўша хабарнинг мазмунига қаратамиз. Тушунишимиз бўйича қаршиликларнинг бир вакили ҳакамларни ўз томонига оғдиришга уриниб кўрган, аммо эплай олмаган. Шу туфайли "Насаф"га нисбатан Интизом кодексига кўра, 50 миллион сўм пул жаримаси қўлланилган. Такрорлаймиз, жарима ўша "ташаббускор"га эмас, фақат клубга нисбатан қўлланилди. Билишимизча, клуб — жонсиз от ва у ҳеч кимга келишув таклиф қилолмайди. Яъни, ҳакамларга таклиф билан чиққан шахслар бир чеккада қолиб, давлат маблағлари эвазига молиялаштириладиган клубнинг ўзинигина жаримага тортиш мантиқий, математик, астрономик, ҳатто анатомик жиҳатдан ҳам нотўғри бўлса керак. Ахир, жарима айбдорларнинг чўнтагидан ундирилмайди-ку!

ЎФАнинг қайсидир  қўмитаси асосланган нормага эътибор қаратинг:

5.26. Ҳакамлар, инспекторлар, мусобақа иштирокчиларини пора бериб сотиб олишга урингани ёки сотиб олгани, шунингдек учрашув натижасига таъсир кўрсатиш мақсадида уларга тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказгани учун:

• учрашув натижасини бекор қилиш;

• техник мағлубият (уч очкодан қўшимча маҳрум қилиш);

• пул жаримаси;

• мусобақа иштирокчилари таркибидан четлатиш. 

Эътиборли жиҳати, бу фақат клубларга қўлланиладиган жазолар тўплами. Ўша кодекснинг 5.44. бандида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишув (келишилган ўйин) ташкил қилган расмий шахслар учун ҳам жазолар келтирилган:

• жарима;

• лицензия амал қилишини вақтинча тўхтатиш ёки умуман бекор қилиш;

• мукофот ва спорт унвонларидан маҳрум қилиш;

• футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан номуайян муддатга четлатиш.

Негадир ЎФАнинг қайсидир қўмитаси клубни жазога тортгани ҳолда мазкур бандни четлаб ўтган. Хуллас, "калтак клубнинг бошида синди", асл айбдорлар сояда қолди.

ЎФАнинг ўша қайсидир қўмитасига

Биз ташкилотнинг келишилган ўйинлар масаласида охирги 5 ойда амалга оширган салмоқли ҳаркатларини инкор қила олмаймиз. Ўзбек футболи тарихида илк бор ошкоралик бўйича олдинга қадамлар ташланмоқда. Лекин, мухлислар бу ҳали етарли эмас деб ҳисоблайди. Масалан, юқоридаги ҳолатга қайта тўхталамиз. Агар "ташаббускор"ларнинг номи очиқланиб, улар футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан номуайян муддатга четлатилса, барчамиз ўрнимиздан туриб давомли қарсаклар билан кутиб олардик. Модомики, мақсадингиз футболни имкон қадар тозалаш экан, ишни 1-навбатда парда ортида қолдирганингиз ўша "ташаббускорлар"дан бошлашингиз керак. Улар футбол ичида қолаверар экан, "тиррақи бузоқлар" ҳақидаги мақолни бот-бот эслаб туришга мажбурмиз.

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика