Ҳакамларни моддий манфаатдор қилиш эвазига оғдиришга урингани учун "Насаф" жаримага тортилди
06 май 2021 22:07
Янгиликлар
Ҳакамларни моддий манфаатдор қилиш эвазига оғдиришга урингани учун "Насаф" жаримага тортилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга кўра, “Насаф” профессионал футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.
“Насаф” ПФК вакили томонидан клуб манфаатини кўзлаб, 2020 йил футбол мавсумида ҳакамларни ўз томонига моддий манфаатдор қилиш эвазига оғдиришга урингани учун ЎФA интизом кодексининг 5.26. бандига мувофиқ футбол клуби 50 000 000 сўм жаримага тортилди.
Мазкур қарор ЎФA томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар