UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

«Насаф» футбол мактабидаги сунъий майдонга эътибор қаратиш вақти келди Янгиликлар

«Насаф» футбол мактабидаги сунъий майдонга эътибор қаратиш вақти келди

Барчага маълум, «Насаф» футбол мактаби Ўзбекистонда ўз ўрнига эга ва ОФК томонидан икки юлдузли мақоми берилган.

«Насаф» футбол мактабига 2009 йилда асос солинган. Бу даргоҳдан ҳозиргача кўплаб чарм тўп усталари етишиб чиққан ва бу жараён давом этмоқда.

Сўнгги йилларда «Насаф» футбол клубининг эришган ютуқларида ҳам футбол мактабининг ўз ўрни бор. Ҳозир кунда жамоанинг ўзагини ҳам айнан ушбу даргоҳ битирувчилари ташкил этади. Бундан ташқари «Насаф» футбол мактаби турли ёшдаги терма жамоаларга футболчиларни етказиб бермоқда.

Ўз вақтида «Насаф» футбол мактабида футбол сир-асрорларни ўрганган Азизжон Ғаниев, Одил Хамробеков, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобир Абдихолиқовлар ҳозирда Ўзбекистон ва БАА ва Беларусь клубларида тўп тепишмоқда.

Юқорида келтириб ўтган ютуқларимиз бу ўз вақтида «Насаф» футбол клубида болалар футболига алоҳида эътибор берилгани самарасидир.

Аммо вақт барча нарсага ўз ҳукмини ўтказади. Янги қурилган иморатлар ҳам вақт ўтиб эскира бошлайди. Ҳозирги кунда «Насаф» футбол мактаби сунъий майдони ҳам ўз хизмат вазифасини ўтаб бўлган. Сўнгги ўн йилликда кўплаб футболчиларни етказиб беришда хизмат қилган майдоннинг ҳозирги ҳолатини яхши ҳолатда деб бўлмайди. Тўғри футбол мактабда яна иккита табиий майдон ҳам мавжуд лекин қиш мавсумида табиий майдонларда шуғулланиб бўлмайди. Тарбияланувчилар эса гуруҳларга бўлиниб ҳар куни сунъий майдонда шуғулланишларига тўғри келади.

«Насаф» футбол мактабидаги сунъий майдон 2009 йилда барпо этилганини инобатга олсак, у ўз вазифасини аъло даражада ўтаб бўлди. Агар биз келаси ўн йилликда янги юлдузларни кашф этишни хоҳласак футбол мактабининг моддий техник базасини тубдан янгилашимиз зарур ва бу албатта ўз мевасини беради.

Биз «Насаф» футбол клуби танқид қилишдан йироқмиз. «Насаф» жамоаси ёшлар билан ишлашда етакчилардан бири ҳисобланади ва бу борада клубда ишлар яхши йўлга қўйилган. Аммо футбол жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Бу майдонларда Ўзбекистоннинг, «Насаф»нинг келажаги бўлган болажонлар шуғулланишмоқда.

Биз мутасаддилардан шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор беришларини сўраб қоламиз.

Қуйида футбол мактабидаги сунъий майдоннинг аввалги ва ҳозирги ҳолатини акс этган фотоларни кўришингиз мумкин:





Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика