UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  1 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  1 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  3 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  12 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  7 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  21 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  25 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  12

"Насаф" етакчилари жамоани тарк этишди Янгиликлар

"Насаф" етакчилари жамоани тарк этишди

Қаршининг "Насаф" жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этиши давом этмоқда.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов хабар бермоқда.

Бир неча кун аввал жамоани Славко Лукич тарк этгани ҳақида ёзгандик. Энди маълум бўлишича, Драган Черан ҳам қаршиликлар билан расман хайрлашган.
Бу ҳақда Шаҳбоз Беғамовга Чераннинг ўзи маълум қилган.

Айни пайтда Черан "Пахтакор" таклифи ҳақида бош қотирмоқда. "Пахтакор" Драган Черанни қўлга киритишга жиддий қизиқмоқда. Тез орада томонлар келишувга эришса, унда Черан мавсумнинг қолган қисмини "Пахтакор"да ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Насаф"ни Жасур Ҳасанов ҳамда Славко Лукич сингари етакчилар тарк этишганди. Улар сафи энди яна бир футболчига кўпайди. Шунингдек, Игорь Голбаннинг ҳам "Насаф"дан кетгани ҳақида норасмий маълумотлар бор. Аммо ҳозирда Голбан билан боғланишнинг имкони бўлмади.


"Насаф"даги бу йўқотишлар клубда юзага келган молиявий инқироз туфайли содир бўлмоқда. "Насаф" кўплаб етакчи футболчиларини маош ва мукофот пулларини тўлашга қийналмоқда. Шу боисдан ҳам бир қатор футболчилар жамадон кайфиятига тушиб қолишган.

Рейтинг: -107   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика