“Насаф” эртага оқ либосда ўйнайди
06 фев 2017 14:16
Янгиликлар
“Насаф” эртага оқ либосда ўйнайди
Бугун Саудия Арбаистонининг Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида ҳар иккала клуб менеджерлари ва расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.
Митингда эртанги учрашувда жамоалар қайси либосларида майдонга тушишлари ҳақида ҳам келишиб олишди.
Демак, эртага “Насаф” оқ либосларда майдонга тушишади. Мезбонлар – “Ал-Фатҳ” жамоаси футболчилари эса кўк либосларда ҳаракат қилишади.
Жамоамиз вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бугун, соат 19:00да бошланади. Унда жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич билан бирга, ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон) учрашуви эртага, 7 ферал куни бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар