“Насаф” эртага оқ либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
6 фев 2017
Бугун Саудия Арбаистонининг Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида ҳар иккала клуб менеджерлари ва расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Митингда эртанги учрашувда  жамоалар қайси либосларида майдонга тушишлари ҳақида ҳам келишиб олишди.
 
Демак, эртага “Насаф” оқ либосларда майдонга тушишади. Мезбонлар – “Ал-Фатҳ” жамоаси футболчилари эса кўк либосларда ҳаракат қилишади.
 
Жамоамиз вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани  бугун,  соат 19:00да бошланади. Унда жамоамиз бош  мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич билан бирга, ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирок этишади.
 
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон) учрашуви эртага, 7 ферал куни бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcnasaf.uz