

Олий лиганинг 27-тури доирасидаги "Бунёдкор"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида жамоамизни голдан сақлаб қолган Элдор Суюнов тўпни қайтариш чоғида оёғидан жароҳат олган эди.
Тиббий текширувдан сўнг Элдор Суюнов учун мавсум якунлангани ойдинлашди. Эндиликда маҳоратли посбонимиз чемпионат якунига қадар жамоамизга ёрдамлаша олмайди.



