UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  0 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  4 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  6 17:27Алаба яна жароҳат олди  1 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  10 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  3 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  1 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  2 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1

Нартажиев ва Прохоров Англиядаги фаолиятни бошлашди Янгиликлар

Нартажиев ва Прохоров Англиядаги фаолиятни бошлашди

"Локомотив"нинг икки футболчиси - дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров уч ой малака ошириш мақсадида Англиянинг "Флитвуд Таун" клубига йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Маълумот учун, "Флитвуд Таун" Англия биринчи дивизионида иштирок этади ва ҳозир 24 жамоа орасида 15-ўринда бормоқда. Куни кеча мазкур клуб расмий сайти ўзбекистонлик икки футболчининг жамоа машғулотларига келиб қўшилганини маълум қилди.

"Флитвуд Таун" сайтининг ёзишича, "Локо" тарбияланувчилари у ерда Бэрри Николсон қўл остида машғулот олиб боришади. "Локомотив" профессионал футбол клуби ва "Флитвуд Таун" ўртасида ҳамкорлик шу йилнинг апрель ойида бошланган бўлиб, ёзда клуб вакиллари Стив Курвуд ҳамда Гретар Стейнссон Тошкентга ташриф буюришганди.

Улар "Локомотив" иштирокидаги ўртоқлик учрашувини кузатиб, футболчилар орасидан икки нафарини танлаб олишганди. "Биз "Локомотив" (Тошкент) билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, негаки Осиё футбол бозорига кириб бориш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади ва бу ишни "Локомотив" орқали амалга оширмоқчимиз. Биз ўзаро ҳамкорлик борасида энди дастлабки қадамларни ташладик. Ҳали режаларимиз улкан", - дейди "Флитвуд Таун" директори Стив Курвуд.

"Локомотив" Ўзбекистондаги энг кучли клублардан бири ҳисобланади. Уларда болалар билан ишлаш яхши йўлга қўйилган. Прохоров билан Нартажиев ҳам иқтидорлардан ёшлардан", - дейди Стив Курвуд футболчилар ҳақида фикр билдираётиб.

Албатта, ФИФА регламентига мувофиқ футболчиларимиз Англия биринчи дивизиони баҳсларида иштирок эта олишмайди. Аммо машғулот ва ўртоқлик ўйинларида қатнашиб етарлича малака ошириш, шунингдек инглиз маданияти билан яқиндан танишиш имконияти юзага келади. Футболчиларимиз Блэкпулда клуб томонидан ажратилган меҳмонхонада истиқомат қилишади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика